O'zbekiston Respublikasi bilan MDҲga azo davlatlar ўrtasida Erkin savdo zonasini қўllash tўғrisidagi baonnomaga muvofiқ 2020 yil 31 dekabrda O'zbekiston tomonidan maҳally ishlab chiқariladigan va Olib kelinadigan tovarlarga excise soliғi stavkalarini unifikatsiyalash Uchun қabul қilingan ўtish davrining muddati  tugadi .

Moliya vazirligining bilvosita sol'lar va bozhkhona tўlovlari methodologysi bўlimi boshliғi Baҳodir Boykobilov “Norma” ha unificationlash natijalarini sharulab berdi.

“ГАТТ III моддасига мувофиқ “Аҳдлашувчи Тарафлар ички солиқлар ва бошқа ички йиғимлар, ички сотувларга тааллуқли, қонунлар, қоидалар ва талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тақсимлаш ёки улардан фойдаланиш ҳақидаги таклифлар ҳамда муайян миқдорда ёки улушларда товарларни аралаштириш, қайта ишлаш ёки фойдаланишни талаб этадиган миқдорий тартибга солишга оид ички қоидалар импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга маҳаллий ишлаб чиқариш учун ҳимояни яратиш мақсадида қўлланилмаслиги лозим деб эътироф этадилар”, дейди Бойқобилов.

Ўзбекистон ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида 2021 йил 1 январдан 73 та товар позицияси, шу жумладан электр техникаси (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолатчилик ва бошқа маҳсулотлар), гилам маҳсулотлари ва бошқалар бўйича импорт қилиш чоғида олинадиган акциз солиғини бекор қилди.

Импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларига акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлайди. Бунда ушбу товарлар бўйича нархнинг вақтинча пасайиши кузатилади. Қуйидаги жадвалда мисол келтирилган:

Кейинчалик нархлар ушбу турдаги товарларга бўлган талаблардан келиб чиқиб, талаб ва таклифлар нисбатини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Импорт қилиш чоғида акциз солиғи бекор қилинган товарларнинг асосий гуруҳларини санаб ўтамиз: