Бизнес-режада нималар акс эттирилган бўлиши керак?

Инвестор томонидан Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйдагилар акс эттирилган бўлиши керак:
- юридик шахснинг ёки унинг тасъсисчиларининг ташкил этилганлиги, уларнинг тегишли соҳада ва ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга оширишда тажрибага эгалиги тўғрисидаги маълумот; 
- ходимларни ишга қабул қилиш манбаси кўрсатилган, ташкил этилаётган иш ўринлари;
- ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда;
- ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотлари;
- хом-ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом-ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти, маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи ускуналарни ажратиб кўрсатган ҳолда;
- ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди — 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
- ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;
таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми;
- ишлаб чиқариш ажратмаларининг мавжудлиги, газларнинг тури ва ҳажми ҳамда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни кўрсатган ҳолда;
ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
- асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
- ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;
- ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;
- мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
- инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи кўрсаткичлари ва молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар.