Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

 

1992 йил 14 январь куни мамлакат ҳудудида мавжуд барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилди. Шундан бери Сизларнинг жонбозлигингиз ва фидойилигингиз туфайли ватанимиз сарҳадларининг мустаҳкамлиги, осмонимиз мусаффолиги ва мамлакатимиз барқарорлиги таъминланиб келмоқда.

Сизларни ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни бутун халқимиз томонидан кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.