Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги №1009-сонли қарорига асосан, лойиҳалар маҳаллийлаштириш дастурига уларнинг кўрсаткичлари қуйидаги мезонларга жавоб берган ҳолда киритилади:
- маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг республика ҳудудига доимий равишда, катта миқдорда импорт қилиниши;
- маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ва мавжуд хом ашё базаси негизида қўшилган қиймат занжирини яратиш имкониятининг мавжудлиги;
- тармоқ ва ҳудудий корхоналарда мавжуд технологик ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисмлари ва материалларини ишлаб чиқаришга қаратилганлиги;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси камида 36 фоиз бўлиши;
- маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотга ички ва ташқи бозорда етарли даражада талабнинг мавжудлиги;
- ишлаб чиқариш инфратузилмасининг мавжудлиги, айниқса, бўш бино ва кичик саноат зоналаридаги мавжуд инфратузилмадан фойдаланилиши;
- йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация алоқалари йўлга қўйилганлиги.