Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади.
Президент «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо мажмуалари;
- кинотеатрлар;
- умумий овқатланиш жойлари;
- жамоат транспортлари ташкилотлари;
- спорт-соғломлаштириш муассасалари;
- шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.