Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон Қарорига асосан, 2020 йил 1 августдан бошлаб:



- рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни, шунингдек, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги “ҳаво эркинлиги”ни тақдим этишни назарда тутувчи “Очиқ осмон” режими “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилиши белгиланган.