Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Марказини ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларини  ташкил этиш кўзда тутилган.



Шунингдек, мазкур қарор билан
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилиши ҳамда “E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши белгиланган;
- “мобиль идентификация қилиш” билан шахсни идентификациялаш имконини берувчи мобиль иловалар орқали аукционда иштирок этиш;
- давлат мулки объектларини ижарага бериш шартномасини ижарага берувчи ва ижарачи ўртасида электрон шаклда (электрон рақамли имзо орқали) икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш;
- савдоларда мавжуд бўлган лотлар ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи доимий янгиланиб турадиган ва Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган электрон каталогни яратиш кўзда тутилган.