Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст туманининг “Сабзазор” массивида жойлашган Eсo Basalt МЧЖ  фаолияти билан танишди. 


“Наманган” эркин иқтисодий зонасида қад ростлаётган ушбу корхона базальт тош асосида минерал пахтаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Нидерландия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион долларни ташкил этади. Бундан 44 миллион доллари хорижий банклар кредити, 66 миллион доллари эса тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Ҳозирда корхонага Болгариядан 10 миллион долларлик жиҳозлар келтирилган. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 50 минг тонна бўлиб, унинг ярми, яъни 25 минг тоннаси хорижга экспорт қилинади.

250 киши иш билан таъминланиши кўзда тутилган лойиҳа 2021 йилнинг учинчи чорагида амалга оширилади ва Eсo Basalt Ўзбекистонда шу йўналишдаги энг йирик корхонага айланади.

Вилоят ҳокими МЧЖ мутасаддилари билан мулоқотда бўлди ва мазкур истиқболли лойиҳани рўёбга чиқариш борасидаги муаммолар билан қизиқди. Улардан айримлари, хусусан, хорижий банклар кредитлари билан боғлиқ масалалар ечими борасида ўзаро фикр алмашилди.