Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст туманидаги Tai Chang Special Steel Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида бўлди. 





“Наманган” эркин иқтисодий зонасида барпо этилаётган корхона металл прокатлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлиб, бундан 15 миллион доллари ўз маблағи, 5 миллион доллари банк кредити ва 30 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йил учинчи чорагида амалга оширилади. Корхонада жами 800 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирнинг ўзида бу ерда 100 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган.

—Чекка ҳудудларда бундай забардаст корхоналар ишга туширилаётганини фақат қўллаб-қувватлаш мумкин. Чунки бунинг ортидан шу атрофда истиқомат қилаётган юзлаб одам ишли бўляпти, бола-чақасини боқяпти. Бу ҳозирги мураккаб вазиятда энг муҳим масалага айланган,—деди вилоят ҳокими.