“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари:


- ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши;
- меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1 разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек, иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
- рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
- реализация қилинадиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатларга эга бўлиши;
- жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши;
- бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши;
- ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.