"Uzbekistan airways" Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда 

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,

10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,

11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,

14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент—Истанбул—Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак.

Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси матбуот хизмати.