Мамлакатимизда маҳаллий ҳом-ашёлар орқали қурилиш материаллари саноатни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқиш соҳасидаги корхоналарнинг умумий сони 1 068 тани ташкил этади.

Шунингдек, вилоят ҳудудида жами 88 та фойдали қазилмалар конлари давлат балансида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 5 таси нефть ва газ, 2 таси қимматбаҳо металл ва қолганлари номаъдан фойдали қазилмалар ҳисобланади.

Ер ости бойликларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бугунги кунда тадбиркорларга жами 168 та, шундан 67 та геологик ўрганишга ва 101 та қазиб олишга тегишли лицензиялар берилган, шунингдек, 14 та кон захиралари ўзлаштиришга тайёрланмоқда.
Янада кўпроқ конларни саноатда ўзлаштиришни ташкил этиш мақсадида 11 та норуда конлари ташаббускорларга таклиф этилмоқда.