Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги - Ўзбекистон экспортчиларига “Made in Uzbekistan” бренди остида маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва уларни ташқи бозорларда илгари суриш, шунингдек, ташқи савдони амалга оширишдаги тўсиқларни олиб ташлашга қаратилган кенг кўламли қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этувчи экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат институти ҳисобланади. Маҳаллий экспортчиларни қўллаб - қувватлашнинг мавжуд механизмлари ҳақида батафсилроқ маълумотлар Агентлик видеоролигида.