26 октябр куни “Наманган” эркин иқтисодий зонасида Россия инвестициялари билан ташкил этилган "Siberian Wellness Namangan" МЧЖ хорижий корхонасининг тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда, "Наманган" ЭИЗ директори М. Ғафуров, Чуст тумани ҳокими Б. Ҳамдамов ва Россия Федерациясидан Н. Гороховскаялар иштирок этишди.




2019 йилнинг 14 февралида ташкил этилган “Наманган” эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди бугун 681 гектарни ташкил этади, бугунги янги корхона билан бирга ҳисоблаганда умумий қиймати 608.5 миллион АҚШ долларидан ортиқ 18 та йирик лойиҳа амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этиш лозим.


4 гектарлик майдонда барпо этилаётган мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган "Siberian Wellness Namangan" МЧЖ хорижий корхонасининг ишга туширилиши натижасида 30 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. 2021 йил 2-чорагида ишга туширилиши режалаштирилаётган ва умумий қиймати 4.0 миллион долларни ташкил этадиган ушбу корхонада йиллик 13 500  тонна маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.



Тўғридан тўғри Россия инвестициялари билан ташкил этиладиган ушбу корхона маҳсулотларининг 100  фоизи Россия ва Европа бозорига экспорт қилиниши кўзда тутилган.