Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган. Республика махсус комиссияси Kun.uz’га фаолиятига маълум шартлар билан рухсат берилаётган субъектлар тўғрисида маълумот берди.

Батафсил...

“Наманган” ЭИЗ Дирекцияси, барча муслим ва муслималарни кириб келаётган РАМАЗОН ойи билан чин қалбдан табриклайди. Сизларга мустаҳкам ирода, соғлик, кўтаринки руҳ, меҳр ва саховат тилаймиз. Иймонингиз мустаҳкам бўлишига, яқинларингизга улашаётган меҳрингиз сўнмаслигига ҳамда барча холис амалларингиз қабул бўлишига тилакдошмиз!

Батафсил...

Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида корхоналар ишини енгиллаштириш ва узлуксиз фаолият юритиши учун мақбул шароитлар яратиш мақсадида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди.

Батафсил...

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўз фаолиятини бошлаётган “Siberian Wellness-Namangan” МЧЖ ХКга жорий йилнинг 21 Апрель куни эркин иқтисодий зона иштирокчиси Гувоҳномаси топширилди.

Батафсил...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, барча қурилишларни давом эттиришга рухсат берилди. Ички ишлар вазирлигига соҳа корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаракатланишига шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Батафсил...