O'zbekiston Respublikasi bilan MDҲga azo davlatlar ўrtasida Erkin savdo zonasini қўllash tўғrisidagi baonnomaga muvofiқ 2020 yil 31 dekabrda O'zbekiston tomonidan maҳally ishlab chiқariladigan va Olib kelinadigan tovarlarga excise soliғi stavkalarini unifikatsiyalash Uchun қabul қilingan ўtish davrining muddati  tugadi .

Подробнее...

 

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислохотлар масалалари Қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат туғрисида”ги Қонунини “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ижро этилиши юзасидан 2020 йил 5 октябрда ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


   Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра “Ўзметкомбинат” АЖга берилаётган индивидуал имтиёз ва преференциялар бозорнинг бошқа иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароитни юзага келтириб, биргина солиқ ва божхона тўловлари бўйича жамиятга берилган имтиёзлар ҳажми 2018 йилда 663,9 млрд.сўмни, 2019 йилда 336,7 млрд. сўмни ташкил этганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, жамият томонидан ўрнатилган харид нархлари чет элларда мавжуд нархдан бир ярим, икки баробардан ортиқ пастлиги туфайли тадбиркорлар ва аҳоли металл парчалари ва чиқиндилари топширишдан манфаатдор эмас. Натижада уюшмаган бозорлар ва тадбиркорлар шаклланиб, аҳолидан металл парчаларини жамият таклиф этган нархлардан юқори нархларда сотиб олишмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сонли қарори билан 2020 йил 1 июндан металл ишлаб чиқаришда индукцион ппечлардан фойдаланишнинг таъқиқланиши бозор иштирокчилари учун тенг рақобат шароитини яратишга тўсқинлик қилиб, рақобатни чеклашга олиб келмоқда ва металл буюмлари ишлаб чиқариш бозорида кичик корхоналар фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
   Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига икки ой муддатда:
   “Ўзметкомбинат” АЖга тақдим этилган рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи мавжуд эксклюзив ҳуқуқларни хатловдан ўтказиб, уларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
   - қора металл парчалари ва чиқиндиларини биржа савдолари орқали сотиш тартибини ишлаб чиқиб, амалга жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
   - қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бозорига тадбиркорлик субъектлари кириши учун имконият яратиш, қора металл парчалари ва чиқиндиларини фақат биржа савдоларида барча ишлаб чиқарувчилар иштирокини таъминлаган ҳолда сотиш чораларини кўриш вазифалари топширилган.

   Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитасига бир ой муддатда:
   - қурилиш мақсадлари учун металл прокати ишлаб чиқаришда индукцион печлардан фойдаланишга қўйилган таъқиқни ўрганиб тегишли таклифлар киритиш;
   - истеъмолчиларнинг маҳсулотга бўлган эркин танлов ҳуқуқини таъминлаш мақсадида металл маҳсулотлари импортига қўйилган таъқиқ бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифалари топширилган.

“Наманган” ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлган, лойиҳа умумий қиймати 11,9 млн.АҚШ долларига тенг “Chust textile” хусусий корхонаси томонидан жорий йил бошидан буён Италия, Россия, Чехия, Беларусь ва Тожикистон давлатларига 8,1 млн.АҚШ долларлик тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишга эришилди. 

Подробнее...

Умумий қиймати 11.9 млн.АҚШ долларига тенг бўлган “Chust textile” хусусий корхонаси томонидан жорий йил бошидан буён Италия, Россия, Тожикистон, Чехия ва Беларусь давлатларига 7,65 млн.АҚШ долларлик текстиль маҳсулотларини экспорт қилишга эришилди!

Подробнее...