Жорий йилнинг июнь ойидан “Наманган” экрин иқтисодий зонаси ҳудудларини инвесторларнинг барқарор фаолият олиб боришлари учун узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга доир тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.


Ҳозирги кунда 110/35 кВли тармоқ тортиш ишлари якунланган бўлиб, жорий йил якунига қадар “Наманган” ЭИЗнинг Чуст тумани “Сабзазор” массивидаги ҳудудини электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган 40 МВАлик 2 та трансформатор ва умумий қуввати 80,0 МВАни ташкил этувчи электростанция қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Мазкур электростанция ҳудудни йилига 700,8 миллион кВт/соат электр энергияси билан таъминлаш қувватига эга ҳисобланади.