Ўзбекистон Республикаси ички бозорида 2019 йил олиб борилган импорт таҳлили натижасида аниқланган ва республика бўйича юқори талабга эга бўлган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.


Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида республикамизнинг импорт ҳажми 22 млрд. 15 млн. долларни ташкил этди, шундан маҳсулотлар – 19 млрд. 813 млн.доллар. Мутасадди вазирликлар томонидан барча товарлар ҳажми ва таркиби таҳлил қилиниб, ички бозорда 4,5 млрд. доллар ҳажмдаги юкори талабга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш юзасидан таклифлар шакллантирилди.