Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда:
Хитой Халқ Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси ташкил этилганлиги;
- Ваколатхона савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини ва самарали мониторинг олиб борилишини ташкил этиши;
- Маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди
Шунингдек, қарорга асосан ваколатхонанинг тузилмаси, ваколатхонанинг штат жадвали ҳамда харажатлар сметаси тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни (http://lex.uz/m/acts/4667386) билан соат 20-00 дан кейин танишишингиз мумкин.