2019 йилда 18 та олий даражадаги ташриф амалга оширилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Халқ сўзи» газетасига маълум қилди.

Қайд этилишича, булар - президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари, Беларус, Озарбойжон, Япония ва Россия Федерацияга амалга оширган давлат ва расмий ташрифлари.

Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари, Корея Республикаси, Германия давлат раҳбарлари, Европа иттифоқи раҳбари, шунингдек, Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.

Олий ва юқори даражадаги тадбирлар доирасида 122 та икки томонлама ҳужжат имзоланиб, улардан тўрттаси давлатлараро битим, 31 таси ҳукуматлараро битим, шунингдек, 35 таси ташкилотлар ва минтақалар орасида имзоланган бошқа ҳужжатлардир.