Вилоят ҳокимлиги ва “Xingda Group” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси ўртасида 108 миллион долларлик инвестицион келишув имзоланди.

Хитойнинг “Xingda Group” компанияси Чуст туманида 2 босқичда йилига 2,6 млн. тонна M600 маркали экспортбоп цемент ишлаб чиқаради.



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, хитойлик инвестор XIE CAI LONG ҳамда маҳаллий ҳамкор Гулбаҳор Тожимирзаевалар томонидан имзоланган инвестицион келишувга асосан, барпо этиладиган янги корхонанинг ишга тушиши 2021 йилнинг июнь ойига мўлжалланган бўлиб, 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Натижада Фарғона водийси бозорининг юқори сифатли маҳсулотга бўлган талабини тўла қондирилиб, йиллик 50 миллион долларгача бўлган импортнинг ўрни қопланади ва бюджетга қўшимча 100 млрд. сўмдан ортиқ тушум шаклланади.