Солиқ - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган, Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.



Йиғим - бюджет тизимига Солиқ Кодексида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.

Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.