“Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўз фаолиятини бошлаётган “Ifoda Agro Kimyo Himoya” МЧЖ корхонасига жорий йилнинг 24 февраль куни эркин иқтисодий зона иштирокчиси Гувоҳномаси топширилди.

 

Мазкур корхона томонидан “Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш”га оид умумий қиймати
10.5 млн.АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 120 нафар янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, йилига қиймати 145 млн.АҚШ долларига тенг 24 минг тонна қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш билан бирга қўшни республикаларга ҳам экспорт амалга оширилиши режалаштирилган.