Андижон Давлат архиви томонидан тақдим қилинган маълумотда СССР Олий совети президиумининг 1941 йил 6 мартдаги “Андижон, Наманган, Сурхон-Дарё областлари тузилиши ҳақидаги Фармони” эълон қилинган “Коммунист” газетаси сурати мавжуд.


Мазкур собиқ СССР Олий Совети Президумининг Фармони билан ташкил этилган Наманган вилояти таркибига ўша вақтда Фарғона вилояти таркибида бўлган Наманган ва Чуст шаҳарлари ҳамда Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари қўшилган.
Ҳозирда вилоятимизнинг умумий майдони 7,4 минг км2 бўлиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига аҳоли сони 2 млн. 810 минг 900 кишини ташкил этади. Вилоятда 11 та туман, 8 та шаҳар ва 115 та шаҳарчалар мавжуд.