Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонига асосан:



Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови (айланмадан олинадиган солиқ) тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари жорий этилган.

*ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзлари мазкур харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик ускуналар бўйича эса — навбатдаги ҳисобот солиқ даврида ускуналар ишга туширилган пайтдан бошлаб қўлланилади.