Солиқ кодексининг 262 моддасида Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга солиқ солиш тартиби белгиланган бўлиб унга кўра:





Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирган ҳолда Солиқ кодекснинг 258 моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозимлиги белгиланган.