Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлашдан қуйидагилар озод этилади: 

1) божхона чегараси орқали беғараз, инсонпарварлик ёрдами ёки хайрия мақсадлари, шу жумладан техник кўмак учун олиб ўтилаётган товарлар;
2) нотижорат мақсадлар учун жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб ўтиладиган товарлар;
3) вақтинча сақлаш ва давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларига жойлаштириладиган товарлар;
4) божхона имтиёзларидан фойдаланувчи чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари учун мўлжалланган товарлар;
5) давлат музейларининг, ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларининг фондларида ва Ўзбекистон Республикасининг маданий бойликлари сақланадиган давлатга қарашли бошқа жойларда доимий сақланадиган, божхона ҳудудидан вақтинча олиб чиқиладиган ва ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириладиган маданий бойликлар;
6) кўргазмада намойиш этиш учун давлат музейлари, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлари ва давлатга қарашли Ўзбекистон Республикасининг маданий бойликлари сақланадиган бошқа жойлар томонидан божхона ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кўргазмалар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказилганидан кейин қайтариб олиб чиқиладиган маданий бойликлар;
7) Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий юклари;
8) юридик шахслар томонидан олиб кириладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини ва ундан кам миқдорни ташкил этадиган товарлар.