Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади.



Президент «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача қуйидагилар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;  
  • бозорлар ва  савдо мажмуалари;  
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари; 
  • жамоат транспортлари ташкилотлари; 
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари; 
  • шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.