“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги ЎРҚ–604–сонли Қонунига асосан, Махсус иқтисодий зоналар қуйидаги турда ташкил этилиши мумкин;






  • эркин иқтисодий зоналар;
  • махсус илмий-технологик зоналар;
  • туристик-рекреацион зоналар;
  • эркин савдо зоналари;
  • махсус саноат зоналари. 

Махсус иқтисодий зонани ривожлантириш қуйидагиларни ўз ичига олган дастурга мувофиқ амалга оширилади:

  • ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратишни;
  • муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини таъминлашни;
  • бозор инфратузилмасини яратишни;
  • махсус иқтисодий зонанинг фаолият бўйича ва соҳавий ихтисослашувига мувофиқ чет эл инвестицияларини ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари комплексини.
  • Махсус иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини молиявий таъминлаш зонанинг ўз ресурслари, хусусий манбалар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестиция дастурларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналарнинг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг молиявий таъминоти назарда тутилиши керак.