Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармони талабларига асосан:




- Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича Маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
- Марказнинг амалга оширилаётган лойиҳалар бизнес-режалари ёки уларнинг техник-иқтисодий асосномалари бўйича хулосалар бериш муддатлари йигирма календарь кунидан ошмаслиги белгиланган.
Қайд этиш лозимки, эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига берилган имтиёзлар фақат эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.