Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-598-сон Қонунига асосан инвестиция ресурслари:


- пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;

- кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;
- интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан у ёки бу турдаги ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимлар;
- ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар.