«Наманган» эркин иқтисодий зона Дирекцияси ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади.

 

1. Инвестиция буюртманомаси

Буюртманомани юклаб олиш.

   Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

б) тавсия қилинаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;

в) инвесторнинг тегишли соҳадаги ва/ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот. Агар инвесторнинг тегишли соҳада ва /ёки ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлмаса, инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб этаётган технологик ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;

д) инвесторнинг охирги уч йилдаги молия-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот. Агарда инвестиция буюртманомасини топшириш вақтида инвестор:

молия-хўжалик фаолиятини юритмаган ёки бир йилдан кам юритган бўлса, инвестор Дирекцияга инвесторнинг биттадан кам бўлмаган муассисининг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;

1 йилдан 3 йилгача хўжалик фаолиятини юритаётган бўлса, инвестор Дирекцияга ўзининг ҳақиқатда фаолият юритган даври учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

 

2. Бизнес режа ва Техник-иқтисодий асослаш

   Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак:

  • юридик шахснинг (кейинги ўринларда мурожаатчи деб аталади) ёки унинг тасъсисчиларининг ташкил этилганлиги, уларнинг тегишли соҳада ва ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга оширишда тажрибага эгалиги тўғрисидаги маълумот;
  • ходимларни ишга қабул қилиш манбаси (маҳаллий — коллеж битирувчилари, меҳнат биржаси томонидан йўналтирилган шахслар, бошқа ташкилотлар ишчилари ва чет элдан мутахассис жалб этиш) кўрсатилган, ташкил этилаётган иш ўринлари;
  • ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда;
  • ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотлари;
  • хом-ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом-ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти, маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи ускуналарни ажратиб кўрсатган ҳолда;
  • ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди — 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;
  • ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;
  • таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми;
  • ишлаб чиқариш ажратмаларининг мавжудлиги, газларнинг тури ва ҳажми ҳамда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни кўрсатган ҳолда;
  • ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;
  • асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;
  • ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;
  • ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;
  • мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;
  • инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи кўрсаткичлари ва молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар.

Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга давлат ёки рус тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси илова қилинган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.

 

Ҳужжатларни Дирекцияга тақдим этиш ва боғланиш 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
«НАМАНГАН» ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
«НАМАНГАН» ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2017 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-3356-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ЭТИЛИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Материални юклаб олиш 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА