Жорий йилнинг 14 ҳамда 16-17 декабрь кунлари Наманган вилоятида давлат объектлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган ушбу тадбирда вилоят ҳудудида фаолият юритиб келаётган ташкилот ва муассаса вакиллари, шунингдек, ҳорижий ва маҳаллий инвесторларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.


Мазкур ярмарка, 14 декабрь куни Наманган шаҳридаги “Пахлавон” спорт комплексида соат 11:00да, 16 декабрь куни Наманган шаҳри Маданият маркази биносида соат 11:00да ҳамда 17 декабрь куни Тўрақўрғон тумани Маданият маркази биносида соат 11:00да бўлиб ўтади.


Ярмаркада вилоят ҳудудидаги бўш ер участкалари, сотиладиган давлат объектлари, ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиш учун ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида бериладиган объкетлар, шунингдек, “Наманган” ЭИЗ ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги мавжуд ер участкалари ва бўш турган объектларда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имконияти мавжуд ҳорижий ва маҳаллий ишбилармонлар таклиф этилади.