Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида илгари амал қилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди, яъни:
Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар:
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12 фоиз;
- дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар учун фоиз ставкаси - 5 фоиз;
Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун:
- дивиденд ва фоизлар – 10%;
- халқаро юк ташишдаги транспорт хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар (юк ташишдан олинадиган даромадлар) - 6%;
- меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган даромадлар, бошқа даромадлар - 20%.