Жорий йилнинг 3 февраль куни Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Наманган” эркин иқтисодий зонасининг Чуст тумани “Сабзазор” массивида янги ташкил этилган корхоналарда ишлаш истагини билдирган Чуст тумани ёшлари ва ўқув муассасалари битирувчилари учун Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.

 

Мазкур тадбирда, Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров қатнашиб, бўш иш ўринлари ярмаркасининг “Наманган” эркин иқтисодий зонасида ўтказилгани бежиз эмаслиги, вилоят саноатининг локомотивига айланиши кутилаётган, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари ҳудудларини қамраган “Наманган” ЭИЗда бугунги кунда умумий қиймати 588,5 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган 15 та йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани, бу лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 7 минг дан зиёд иш ўрни пайдо бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган барча корхона, ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, ҳудуддаги ишсиз фуқаролар, уюшмаган ёшлар ҳамда ўқув муассасалари битирувчиларига таклиф этилаётган бўш иш ўринларига жойлашишларида омад тилади.



Қайд этиш лозимки, “Наманган” ЭИЗ бўйича Чуст туманининг ўзида амалга оширилаётган 9 та мавжуд бўлиб, бунинг натижасида 2709 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда ўз иш фаолиятини бошлаган “Чуст текстиль” хусусий корхонасида 1 200 нафар, “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” масъуляти чекланган жамиятида 120 нафар янги иш ўринлари яратилган бўлса, жорий йилнинг 2 чораги давомида ишга туширилиши режалаштирилган “TAI CHANG SPECIAL STEEL" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 300 та янги ишчи ўринларини яратиш кўзда тутилган.


Иш топиш истагида ташриф буюрганларга корхоналарда яратилган меҳнат шароитлари ҳақида батафсил маълумот берилди, шунингдек, “Наманган” ЭИЗ ҳудудида фаолиятини бошлаган корхоналар иш жараёни билан яқиндан таништирилди.

Ўтказилган тадбир давомида корхоналардаги мавжуд бўш ишчи ўринлари учун 250 га яқин фуқароларга мутаҳассисликлари бўйича йўлланмалар берилиб, келгусида меҳнат шартномалари имзоланиши юзасидан келишувларга эришилди.