Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” №2436 сонли Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар Рўйхати тасдиқланган.

Унга кўра, “Кема деррик-кранлар, кўтариш кранлари, шу жумладан, кабель — кранлар, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар, порталли юк ортувчилар ва юк кўтариш крани билан жиҳозланган аравачалар ТИФ ТН коди - 8426 11 000 0 — 8426 12 000 0, 8426 20 000 0, 8426 30 000 0 — 8426 99 000 0 (юк кўтариш қобилияти 20 тн. гача бўлган минорали кранлардан ташқари) кўтариш, силжитиш, ортиш ва тушириш машиналари ва мосламалар ТИФ ТН коди - 8428 (фуқаролик қурилишида ишлатиладиган лифтлардан ташқари), тархни кўчириш, тупроқни зичлаш, чуқурлаштириш ёки бурғулаш машиналари ва бошқа механизмлар, қозиқоёқларни қоқиш ва чиқариш учун жиҳозлар; плугли ва роторли қор тозалагичлар ТИФ ТН коди - 8430, юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситаларини ТИФ ТН коди 8704 10 102 0, 8704 21 100 0, 8704 23 910 1, 8704 23 910 2, 8704 31 100 0, 8705 10, 8705 20 000 0, 8705 90 300 0, Ҳайдовчи билан бирга 30 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари ТИФ ТН коди 8702 — ҳайдовчи билан бирга 30 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, евро 4 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган автобусларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.

Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлови бўйича имтиёзлар ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга ҳамда божхона расмийлаштируви вақтида унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналарга нисбатан қўлланилади.