Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”   111-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:



электр энергиясининг барча истеъмолчиларига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” ақциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожат қилиш ҳуқуқи берилади;

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан тўғри мурожат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.