Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мухокамаси Порталига (https://regulation.gov.uz/ru/document/16128) Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Қарори лойиҳаси эълон қилинди. Сизларни мазкур Қарор лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этган ҳолда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз.
Унутманг! Лойиҳа юзасидан билдирган фикрларингиз биз учун қадрлидир.