Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса: 



1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари томонидан олишга, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади.
Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.