Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб киришда солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:




1) товарлар эркин муомалада бўлиш (импорт) учун чиқариш божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўлиқ ҳажмда ҳисобланади;

2) товарлар реимпорт божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўловчи Солиқ кодексига мувофиқ товарлар экспорт қилинганда тўлашдан озод этилган солиқ суммаларини ёхуд унга товарлар экспорт қилинганлиги туфайли қайтариб берилган суммаларни тўлайди.

3) товарлар транзит, божхона омбори, реэкспорт, бож олинмайдиган савдо, эркин божхона ҳудуди, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига, шунингдек ғамлаб қўйилган нарсалар божхонада декларация қилинганда солиқ тўланмайди;

4) товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда, башарти қайта ишлаш маҳсулотларини муайян муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқилса, солиқ тўланмайди;

5) товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилганда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш қўлланилади;

6) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилган тақдирда, солиқ тўлови божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади;

7) товарлар ички истеъмол учун қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилганда солиқ тўлиқ ҳажмда тўланади.