Товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилаётганда солиқ солиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:




1) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилида олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди.

Мазкур қоида товарларни кейинчалик экспорт божхона тартиб-таомилига мувофиқ олиб чиқиш мақсадида ушбу товарлар божхона омбори тартиб-таомилига жойлаштирилганда ҳам қўлланилади;

2) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига реэкспорт божхона тартиб-таомилида олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш чоғида тўланган солиқ суммалари эса солиқ тўловчига божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайтарилади.

Мазкур қоида товарлар реэкспорт божхона тартиб-таомилига мувофиқ кейинчалик олиб чиқиш мақсадида божхона омбори божхона тартиб-таомилига жойлаштирилганда ҳам қўлланилади;

3) махсус божхона тартиб-таомилини тугаллаш мақсадида ғамлаб қўйилган нарсалар, шунингдек товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилаётганда солиқ тўланмайди;

4) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу қисмнинг

1–3-бандларида кўрсатилганларига нисбатан бошқа тартиб-таомилларга мувофиқ олиб чиқилаётганда, агар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона тартиб-таомиллари билан солиқ тўлашдан озод этиш ва (ёки) тўланган солиқ суммаларини қайтариш амалга оширилмайди.