Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.



Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ–4337-сон «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ, жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилмоқда.

Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.