Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги ЎРҚ-604-сонли Қонуни талабларига асосан: 



- Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини бериш тўғрисидаги қарор махсус иқтисодий зона маъмурий кенгашининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва шу билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, тегишли вилоят ҳокимининг ёхуд Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини бериш тўғрисидаги алоҳида қарори қабул қилинади. 

  Мазкур тартиб махсус саноат зоналари ҳудудида ер участкасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.