Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов ва Наманган вилояти раҳбарияти бир гуруҳ хорижлик инвесторлар билан онлайн музокаралар ўтказди.

 

Мулоқот давомида Чехиянинг PSP Engineering компанияси қизиқиш билдираётган базальт тоғ жинсини қайта ишлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар якуни бўйича PSP Engineering вакиллари Наманган вилоятида цемент заводи қуришга тайёр эканликларини билдирди. Ҳозирда инжиниринг масалалари ва лойиҳанинг асосий ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Pro Euro Cement қўшма корхонаси Arona International b.v. ва PSP Engineering компаниялари билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа буюртмачиси ҳисобланади. Заводнинг қурилиш муддати ўртача 3 йилни ташкил этилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш ишлари тармоқ жадвали асосида амалга оширилади.