Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 




Давлатимиз раҳбари кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган қатор корхоналар маҳсулотлари кўргазмаси билан танишиш жараёнида “Eco Basalt” МЧЖ қўшма корхонаси билан  танишиб, алоҳида кўрсатмалар бердилар.  Қайд этиш жоизки, “Eco Basalt” МЧЖ ҚК томонидан базальт тоши асосида минерал пахта ва кассетли сэндвич панеллар ишлаб чиқариш лойихасининг умумий қиймати 110 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, 250 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун ”Наманган” ЭИЗ Чуст тумани Сабзазор массивида 20 га ер майдони ажратилган бўлиб,  йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тоннани, экспорт хажми эса 12 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Инвестиция дойиҳасини 2021 йил 4-чоракда ишга тушириш режалаштирилган.