"Наманган" эркин иқтисодий зона Дирекцияси Cиз азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни – “Ўқитувчи  ва мураббийлар” куни билан чин қалбдан табриклаб, энг эзгу тилакларни изҳор этади.



Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда Сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва устозларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.


Хурмат билан “Наманган” ЭИЗ Дирекцияси жамоаси!