Чуст ва Тўрақўрғон туманларидаги бўш ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, жами 681,4 гектар 5 та ер участкасида “Наманган” ЭИЗ ташкил этилган.

 








ЭИЗ ҳудудида умумий қиймати 608,5 млн доллар бўлган 18 та лойиҳани 2019-2024 йиллар мобайнида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 6 минг 678 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Хозирги кунда, “Наманган” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган "Tai Chang special steel" МЧЖ Қ/К, “Аrt soft enginering” МЧЖ ва “Siberian Wellness Namangan” МЧЖ Х/К ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини лойиҳа тармоқ жадвалига асосан 2020-2021 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширишни режалаштирган. Ушбу 3 та лойиҳа қиймати 88,45 млн долларни ташкил этади ва ишга туширилиши натижасида 1150 та янги иш ўрни яратилади.