Форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар

Read more ...

2020 йил 1 октябргача бўлган даврда:


• Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади;
• Солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди.


Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai Motor Uz Namangan” корхонаси раҳбари Ким Юнг Чол билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида “Наманган” ЭИЗнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудида барпо этиладиган “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга оширилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.
Лойиҳани амалга оширилиши борасида охирги босқичга келинганини маълум қилган Ким Юнг Чол, заводнинг қурилиш ишлари кейинги ойга бошланиши режалаштирилаётганини қайд этди.