2019 йилги ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда

 
Наманган вилояти 1941 йилнинг 6 мартида ташкил топган. Фарғона водийсининг Шимоли-ғарбий қисмидаги Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари олдида жойлашган.
 
Умумий майдони 7,44 минг квадрат километр бўлган вилоятда 1 та шаҳар ва 11 та туман мавжуд. 2 миллион 752 мингдан зиёд аҳоли 1 миллион 716 мингга шаҳар ҳудудида яшайди.
 
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам якунланаётган 2019 йил катта натижа ва ютуқларга эришилди. Йирик лойиҳалар амалга оширилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилди. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида кўплаб ҳудудлар обод бўлди.
***
“Тошбулоқ текс” Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасининг кластер усулида пахта тозалаш заводи қурилишига тамал тоши қўйилди. Умумий қиймати 17 миллиард 300 миллион сўм бўлган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 20 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш имконини беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017–2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Учқўрғон туманида Катта Фарғона канали кичик ГЭСлар каскади қуриб, ишга туширилди. Умумий қиймати 31 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг “Эксимбанк”и билан ҳамкорликда амалга оширилди. Умумий қуввати 12 МВтга тенг мазкур гидроиншоот йилига 72,89 миллион кВт.соат электр токи ишлаб чиқариб, 48 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини берди.
***
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,5 миллион тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. 40 гектар майдонда барпо этиладиган цемент заводи лойиҳасининг умумий қиймати 105 миллион долларга тенг бўлиб, шундан 90 миллион доллари тўғридан-тўғри Хитой инвесторлари томонидан молиялаштирилади. Қурилиш ишларини 2020 йилнинг тўртинчи чорагида якунланиши кўзда тутилган. Заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги “Поп-Наманган-Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш” лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида лойиҳанинг Поп-Наманган участкаси тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилди.
 
 
“Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган “Tai Chang Special Steel” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қурилишига тамал тоши қўйилди. 2020 йилнинг иккинчи чорагида якунланиши кутилаётган биринчи босқичда 28 миллион доллар ўзлаштирилади. 22 миллион доллар сарфланадиган иккинчи босқич ишга туширилгач корхонада йиллик 120 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига яратилади. “Tai Chang Special Steel” қўшма корхонасида 450 киши иш билан таъминланади.
 
 
Наманган давлат университетида Россия Федерациясининг Свердловск вилоятидаги Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Россия қўшма тиббиёт факультети очилди.
 
 
Президент мактаби очилди. Давлат бюджетидан 80 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлаб барпо этилган кўркам ва муҳташам ушбу таълим масканида иқтидорли наманганлик ўғил-қизларнинг жаҳон таълим стандартлари асосида чуқур билим олиши, интеллектуал қобилиятини ривожлантириши учун замонавий шароит ва кенг имкониятлар муҳайё этилди.
***
2019 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот 7,3 фоизга, саноат 12 фоизга, истеъмол моллари ҳажми 13 фоизга, қурилиш 26 фоизга ўсиши кутилмоқда.
 
 
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил якуни билан 5,5 триллион сўмлик 801 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Буларнинг ҳисобига жорий йилда қўшимча 620 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
***
Ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми 9,8 фоизга ўсиши таъминланди. 24 та янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Вилоятда енгил саноат, озиқ-овқат ва металлургия саноатида ўсиш суръатларининг юқори кўрсаткичлари таъминланди.
***
Вилоят бўйича жами 13 та маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 90,1 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланди, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 9,5 миллион долларни ташкил этди.
 
 
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида йил якунига янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлар сонини 6 минг 777 тага етказиб, 2,5 баробарга ошириш, 1 минг 115 та ишламай турган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобига жорий йил якуни билан кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 82,5 фоизга етказилди.
***
Инвестиция дастурига мувофиқ: 437 миллиард сўмлик жами 97 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди.
***
36 та аҳоли пунктида 45 километр ичимлик сув тармоғи тортилди, 14,2 километр оқава сув тармоғи, 14 километр автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди.
 
 
“Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида жорий йилда қиймати 7,1 миллион долларлик 3 та лойиҳа, “Наманган” эркин иқтисодий зонасида жорий йилда қиймати 11 миллион долларлик 1 та лойиҳа амалга оширилди.
***
15 та кичик саноат зонасида умумий қиймати 548,3 триллион сўмлик 15 минг 538 та янги иш ўрни яратиладиган 259 та янги лойиҳа устида иш олиб борилиб, йил мобайнида қиймати 330,5 триллион сўмлик 55 та лойиҳа ишга туширилди ва 3 минг 570 та янги иш ўрни яратилди.
 
 
“Обод марказ” дастури асосида 660 тадан зиёд объектда бунёдкорлик ишлари бажарилиши белгиланган бўлиб, Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Норин, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Поп ва Янгиқўрғон туманлари марказлари дастурда кўзда тутилган ишлар якунланди.
***
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 33 та қишлоқ ва 3 та маҳаллада жами 300 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 8 минг 662 та якка тартибдаги, 9 та кўп қаватли уй, 432,5 километр ички йўллар таъмирланди. 328,3 километр ичимлик сув тармоғи қурилди, 46,9 километр ирригация тармоғи, 23 та маҳалла гузари фойдаланишга топширилди.
***
117 та ҳудудий лойиҳа доирасида йил якуни билан 300 миллион долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 
***
2019 йил 7-8 июнь кунлари Наманганда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида 350 дан зиёд хорижий инвестор иштирок этди. Анжуман натижасида умумий қиймати 340 миллион доллар бўлган 40 дан ортиқ шартнома ва келишув имзоланди.
 
 
13-14 сентябрь кунлари Наманганда ўтказилган халқаро фармацевтика ва тиббиёт форумида ўндан ортиқ давлатларнинг етакчи компаниялари билан умумий қиймати 92,7 миллион долларлик 22 та келишувга эришилди.
***
Тўрақўрғон туманида Кореянинг машҳур “Hyundai” автомобилларини ишлаб чиқариш заводи лойиҳасига киришилди. 200 миллион доллар инвестиция ҳисобига барпо этилаётган бу завод ишга тушгач, йилига 4 мингта турли тижорий ва юк автомобили ишлаб чиқарилади.
 
 
Янгиқўрғон туманида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,5 миллион тонна бўлган янги йирик цемент заводи қурилиши бошланди. 105 миллион доллар сарфланаётган бу лойиҳага 90 миллион доллар хориж инвестицияси жалб қилинди.

Ўзбекистон президентининг бугун, 28 декабрь куни имзолаган фармонига мувофиқ, 2019 йил 18 мартдаги “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Подробнее...

25 декабрь куни “Наманган” эркин иқтисодий зонасида Хитой инвестициялари билан ташкил этилган "UFA Garments" МЧЖ хорижий корхонасининг тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Подробнее...